Нега биз айнан Spanta номини танладик

Spanta номи ҳақида Тадбиркорлигимизнинг бошланиш даври – 1999-йилда қурилиш цехини бир яқин дўстим билан очдик. Лекин, маҳсулотларга ном бериш масаласида келиша олмадик. Мен, марҳум отам Зарипжон Мадғоибовдан олган улкан китоблар оламига эга бўлиб, энг севимли китобларимдан бири Явдат Ильясовнинг “Суғдиёна” романи эди. Китобнинг илк, 1961-йил нашри ва муқовасида қахрамон – Спитаменнинг отда ўтиргани муфассал тасвирланган […]