Сарлавҳани ўқиб таажжубга тушушингиз табиий. Ахир, эрамизнинг 64-йилида Римни ёкиб юборган император Нерон билан, пойтахти Киев тугул, бутун дунёга ўт кетсада, манманлик, ха факат манманлик туфайлигина музокаралар столига ўтирмаётган Зеленскийнинг хозирги ҳолати ажабтовур ўхшашдир.

Император Нерон илк христианларни таъқиб қилиб, хочга михлаб, халқнинг нафратига учрайди. Фуқаролар уруши бошланиб, мамлакат оловли ғалаёнлар масканига айланди. Охир-оқибат, кучлар нисбати христианлар томонига ўтгандан кейин, Нерон ўз жонига қасд қилишга қарор қилади.
Лекин, ундан олдин авлодлар хотирасида салбий ҳолда бўлса ҳам, сақланиб қолиш мақсадида Римни ёқишга амр қилади. Улими олдидан эса, “Қандай буюк актёр ҳалок бўлмоқда,” – деб хитоб қилади. Ха, янглиш эшитмадингиз, император эмас, актёр дейди.
Сабаби, Неронниг ёшлигидан то императорлик давригача ягона қизиқиши бўлган. У ҳам бўлса, театр саҳнаси ва актёрлик маҳорати. Шуниси аҳамиятли-ки, барча сценарий ва ролларни ўзи ёзган. Комик, драматикдан то императорлик ролигача, замондошлари таърифича қойилмақом ижро этган. Уз замондошлари, кейинги давр тарихчилари фикрича, ҳаётда ҳам театр, ролларни қориштириб юборган. Ҳаёт – бу актёрлик майдони ҳисоблаган.Тасаввурини воқеликларга боғлаган. Ҳаётни театрнинг давоми деб билган. Шунинг учун ўлими олдидан ҳам ўзини император сифатида эмас, актёр сифатида кўрган.
ЎТМИШСИЗ – КЕЛАЖАК БЎЛМАЙДИ. “Авеста”
Неча минг йилликлар хақиқати бугунда, 2022-йилда ҳам тарих зарварақларида такроран ёзилмокда. Бир пайтлар Россия ва Украина театр, кино оламининг ёрқин юлдузи бўлиб порлаган, Владимир Зеленский ўзининг “95-квартал” номли комедия, шоуси, авторлик курсатувлари билан танилди.
“Халқ хизматкори”-“Слуга народа” телесериаллари билан нафақат Россия, Украина балки, бутун дунё оммавий-ахборот, ютуб каналлари орқали машҳурликнинг юқори чўққисига чиқди. Ўша йили Украина халқи сардорлигига сайланди.
Агар сиз “Слуга народа” сериалини кўрган бўлсангиз, сериал қаҳрамони уйқудан тураётиб, қадимги Рим тарихчиси Плутархнинг асарини юзига қолип қилиб ётган булади. Шуниси жоиз-ки, Плутархнинг айнан ушбу асарида император Нероннинг ҳаёти ва ўлими батафсил ёритилган. Воқеалар ривожи “даҳшатли қолипда,, давом этади. Сериал қахрамони Зеленскийнинг ҳаракатлари, сўзларига эътибор беринг.
Қисқаси, сериалдаги “Слуга народа” партияси – ҳозирда Украинадаги мавжуд тузум партиясига айланди. Тасаввурлар воқеликка коришди.