Мана, бир неча ойлардан бери ер сайёрасининг 7 миллиард аҳолиси нигоҳи бир нуқтага қадалган. Бу хозирги кунда биродаркушлик хунрезлиги бўлаётган Украинадир.
Балки бу сатрлар, фикр охири умуман хозирги кундаги кўпчилик нуқтаи-назаридан анчагина фарқ қилар. Ўз фикрини очиқ-ойдин айтиш – демократиянинг муҳим белгисидир. Демос – халқ, кратия – бошқариш. Демак, халқ фикри билан бошқариш.
Лекин, бу салтанат ёлғон, зулм устига қурилган бўлсачи?
Бизнинг 50-80-йиллар авлоди – Совет авлоди ҳисобланади. Чунки, бизнинг ҳаётимиз шукури, мазмуни пирвуқорли йилларда шаклланди, камол топди. Фақатгина, бизнинг авлод вакилларигина олдинги турмуш тарзимиз, мантиқий-маънавий қарашларимиз қамровини тушунтириб бера олади.
Украинадаги мавжуд тузумини тиш-тирноғи билан ҳимоя қилаётган манқурт кучлар 80-90-йиллар вакили бўлган сулоласидир. Тарозининг иккинчи палласини муаллақ ушлаб турган СССР номли буюк давлатнинг парчаланиши оқибатида ташкил топган янги республикалардан бири Украина Республикаси давлати ёшларидир.
Тарозининг иккинчи палласида эса муаллақ қолган давлат АҚШдир.
Дунё миқёсида ўзига қолган рақобатсиз – ғоя, иқтисод, сиёсат ўша асов от эгасини олиб қолгандек, дунёнинг исталган нуқтасида ўзи хоҳлаган ғояни, иқтисодда – пул бирлигини, сиёсатда – ўзига ёққан турмуш-тарзини тартиб қилишга катта имкониятлар дарвозасини ланг очиб берди.
Эндиликда, унга эътироз берилган ҳар қандай ғоя-куч, мустақил ўз иқтисодиёти, сиёсатини юритмоқчи бўлган давлатлар атак-чечак бўлмасидан, бешигидаёқ Афғонистон, Ливия, Ироқ, Сурия мисолида бўғиб ташланди.
Бутун дунё давлатларида ҳатто ўзида ҳам террористик ташкилот деб тан олинган “Азов”, “Айдар” каби фашизм ғояларини тарғиб қилувчи ташкилот жангчиларини энг замонавий ғарб ва АҚШ қуроллари билан жиҳозлаб, Россияга қарши жанг майдонига ташлади.
Шунда ҳақли савол туғилади. Россия агрессор-ми? У қўшни давлатга ҳужум қилди. Лекин интернет тармоғи-ю, вақтли матбуотни кузатсангиз, Украинани ўзи 20 кунлардан сўнг Қрим, Луганск, Донбасни олиш учун уруш бошламоқчи бўлиб турган.
Россия Украина ҳудудидаги ерларни неофашистлардан озод қилиш жараёнида АҚШга тегишли бўлган бир неча ўнлаб, миллионлаб одамларни қиришга мўлжалланган биологик қурол яратиш лабороторияларга дуч келди. Унинг негизи, ҳомийлари АҚШга, Джо Байденнинг ўғли Хантер Байденга бориб тақалади. Бу ҳақида ҳатто АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Виктория Нуланд икки ой олдин 9-март куни бутун дунёни огоҳликка чақирган эди.

Шунда, шайтон малайлари томонидан янги бир ҳийла ишлатилади.
Салжуқийлар вазири Низомиддин-мулкнинг “Сиёсатнома” асарида ва давлат юритиш борасида махсус адабиётларда бир фикр бор. Агар бирор-бир элат мамлакат томонидан уни инқирозга олиб келувчи бирон-бир хавф туғдирилса, унданда йирикроқ муаммо, ишкалликлар яратиладики, илк муаммо иккинчи даражага айланади. Охир-оқибат эса унутилади. Шунда Россияни ботқоққа ботириш мақсадида Буча воқеаси уюштирилади. Унинг фейк эканлиги эса ҳатто Буюк Британия ва бошқа дунё матбуот ва ижтимоий тармоқларда очиб ташланди.
Хўш, урушлар-у, жамият инқирозини келтириб чиқарувчи, бир жинсли оилаларни тарғиб қилувчи давлатлар, иқтисодчиларнинг асл мақсади нима? Бу “Олтин миллиард” – яъни дунё аҳолисини касалликлар, урушлар билан қисқартириб, бир миллиардга тушириш.
Шунда, ер ресурслари, бойликлари бемалол ҳаммага етарли бўлармиш. Агар, яъни 50-100 йиллардан кейин туғилиш ҳисобига кўпайса, урушлар қилиб ёки туғилишларни чеклаш керакми?
Рақиб кучларнинг Россиянинг жаҳл устида охир-оқибат ядро урушини бошлаб, дунё аҳолисини йўқ қилиб юбориши мумкинлиги уддоси бор ҳақиқатдир. “Дунёнинг бизсиз мавжудлигидан бизга нима наф?” – деган Путин хитоби бежизга эмас.

Грузинларда, агар қўйни жиғини чиқариб, ниқтасанг, бўридан ҳам баттар бўлиши мумкин деган ўгитлари бор. Муаммонинг ечими борми?
Ўз даврида совет аҳолишунослари ер сайёрасининг чўл-саҳро зоналарни ўзлаштириб (ҳозирги кунда Хитой буни ҳаётда амалга оширмоқда), дунёнинг 6/5 қисми бўлган денгиз-уммонлар усти ва остида ҳам кишилик жамияти учун шаҳарлар қуриш мумкинлигини, оқибатда унлаб миллиардлаб аҳоли муаммосини ҳал қилиш мумкинлигини исботлашган…

Бугун 9-май бизнинг юртда “Хотира ва қадрлаш куни”, Россияда эса Ғалаба куни. Бундан 77 йил олдин Совет иттифоқи таркибида яшаган ота-боболаримиз, фашизм деган балони инигача қувиб бориб, маҳв қилишган. 20-30 миллионлаб инсонлар бизнинг дорул-замон кунларимиз бўлиши учун ўзларини қурбон қилишди.
Шундай экан, биз тирик эканмиз бу мардлик, фидоийликни бугунги Хотира кунидагина эмас, балки ҳар доим ёдда тутишимиз керак. Келажак авлодни эса ватанпарварлик руҳида тарбиялаб, ўтмишда ота-боболаримиз қолдирган эзгу-ният ва орзуларни албатта амалга оширмоғимиз лозим. Зеро, ўтмишсиз келажак бўлмайди.
аҳолишунос-демограф
Рахман Мадгаибов
Яхши