"Avesta"
Oʻtmishsiz kelajak boʻlmaydi... There is no future without the past ... Без прошлого нет будущего ...
"Avesta"
"Avesta"

Spanta

Oʻtmishsiz kelajak boʻlmaydi
"Avesta"

Украинанинг Майдон ҳаракатлари бошланган норозиликлари асосий сабаблари бири ҳаммага маълумки, Европа иттифоқига кириш эди. Россиянинг ўшанда ҳам буни олдини олиш мақсадида саъи ҳаракатлар оқибатида ҳали дунё тан олмаётган Донецк ва Луганск республикалари дунё юзини кўрди.

Бу орада бошда ривожланган Ғарб давлатлари ва Америкада демократия баҳонасида, бир жинсли никоҳларга давлат томонидан рухсатлар беришди. Ватикан руҳонийси Папа Франциск томонидан 2020-йилда қонунийлаштиришга ҳаракат қилинди, лекин ҳар тугул Ватикан 2021-йил март ойида узил-кесил рад жавобини берди. Лекин энди кеч эди. Бир жинсли никоҳлар 2001-2021 йиллар оралиғида Европа ва Америка қитъалари давлатларининг 54 тасини чирмовуқ мисол қамраб олди.

Бундай демократиядан энг сўнгги эътирозлар Польша ва Венгрия давлатлари томонидан бўлсада, “кислород” ни сиқиб бўлсада (молиявий санкциялар) уларга ҳам бу нарса сингдирилди.

Украина ва Россиядаги бир жинсли никоҳлар тарафдорлари ўз дунё қараш ва аҳлоқларини ушбу давлатларда ҳам расмий тан олдириш учун турли митинг ва пикетлар уюштира бошлашди. Россияда байрам қилиш учун бирор бир кунни белгилашни талаб қилиб, 2010-йилларда Санкт-Петербургда катта намойиш уюштиришди. Ана ўша йиллари мен Москва, Санкт-Петербургда қурилиш материаллари экспортини йўлга қўйиш учун хизмат сафарида эдим. Воқеалар кўз ўнгимда шаклланди. Ўша пайтдаги Санкт-Петербург губеранатори Валентина Матвиенко байрам кунини белгилаб берди. Тадбиркорлик ва узоқни кўра билиш билан қилинган чора ўз кучини кўрсатди. Ўз байрамини нишонлаш учун кўчага чиққан бир жинсли никоҳ тарафдорлари ўша куни ҳарбий десант қўшинлари куни эканлигини қайердан билишсин? Том маънода, десантчилар уларнинг эсини киритиб қўйишди.
Россия неча асрлардан буён православликни оғишмай эътиқод қилиб келади. Маълумки бунга барча славян халқлари рус, белорус, украин, болгар, венгр, грек, собиқ Югославиядан чиққан халқлар ҳам мансуб.

Православ дини христианликнинг алоҳида йўналиши сифатида католицизмдан бошқачароқ мафкурасига эга.

Ўз мансублиги славян, эътиқоди православ дини бўлган украин ва рус халқлари бир неча асрлардан бери қардош ва қондош бўлиб яшаб келишган. Каратэдан қора белбоғ соҳиби, ҳарбий учоқни бошқара биладиган камёб давлат бошлиғи Путин том маънода ҳақиқий эркак. Маслак борасида – қишда музни ёриб, православ эътиқоди бўйича чўқиниб, сувга шўнғийдиган шунқордир. Унинг ягона ва олий мақсади ўз диндоши-православ, қондоши-славян бўлган украин халқини келажакда юз бериши мумкин бўлган маънавий-аҳлоқий тубанлик ботқоғидан сақлаб қолишдир.

Узоқни кўра билмайдиган айрим шахсларнинг давлатни, жамиятни, қолаверса ўзини ҳам инқирозга олиб келганлиги қадимги Рим тарихидан ҳам маълум. Империяни ёнғин, ғалаёнлар гирдобига ташлаган, илк христианларни таъқиб остига олиб, тириклайин хочга миҳлаган император Нерон, ўлими олдидан: “Қандай буюк актёр ҳалок бўлмоқда!”, – деган экан. Ўтмишсиз келажак бўлмайди (Авесто).

Император Нерон – 64-йил 18-июльдан 19-июльга ўтар кечасидаги Рим ёнғини сабабчиси

Ҳаётдаги қизиқиши театр бўлган император Нерон шоҳдан то қизиқчигача бўлган ролларни ўйнаган.

Тарих такрорланади. Бу воқеликлар ҳозирги кунда ҳам ўз аксини топмоқда…

Мадгаибов Рахман

демограф

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *