Ушбу ижод маҳсулимиз йиллар-ойлар мобайнида ўйлаб юрган фикрларим, ғояларим маҳсулидир. Ушбу сатрларни ёзиш жараёнида ўнг кўзим катаракта операциясидан кейинги хафталикда, врачлар томонидан ҳаракат, ёзиш-чизиш, таъқиқланган пайтда ёзилмоқда. Хатто 86 ёшли онам худди шундай операцияни Қўқон шахрида 1-президентимиз адаши Ислом Каримов исмли врач томонидан муваффақиятли амалга оширилган (қуйида онам кечки пайт китоб ўқиётганларини бириктирдим).
Врачлар назорат қилмоқда, онам тергамоқда. Лекин ижодкор учун юрак амри деган нарса бор. Ичидагини тўкиб сололмаса, хаёт бемазмун, бесамар. Дуода булинг. Кейинги қисмлар, ижодлар ҳам мендек дунёни кўрсин, ёруғ оламдан баҳра олсин.

Уч минг йилликдаги уч фожиавий тасодифлар ёҳуд уч жангчи – Спанта-Спитамен, Жалолиддин Мангуберди ва Мурод Хонтураевлар трилогияси
Қадрдонларим – онам,
Таир Номанов ва
марҳум Артур Ахметовга бағишлайман



Уч жангчи Спанта-Спитамен, Жалолиддин Мангуберди ва Мурод Хонтураевларнинг ўхшаш тақдирлари ва фожиавий ўлимлари. Буни ўлим ҳам деб бўлмайди, балки, камдан-кам инсонларга насиб қилувчи илоҳий неъмат – мангуликка даҳлдор қадамлардир, зулмга қарши, мазлумлар ҳимоясига, адолатсизликларга қарши собит қадам туриш, ҳар бири алоҳида минг йилликларда яшаган уч ўғлон – Турон йигитларининг нисбатан қисқа, 30-35 йиллик умр йўлларидаги ҳаётий шиорлари эди.
Спитамен Қорақум чўлларидаги қароргоҳида, қаттиқ уйқуда бўлган пайтида, айрим манбаларда сотқин қабиладошлари, бошқа манбаларда ўз хотини томонидан ўлдирилиб, кесилган боши олтин табоқда Искандарга тақдим этилади. Муносиб рақибининг ўз яқинлари томонидан сотқинларча ўлдирилиши, Искандарни дахшатга солади.

Ўкириб йиғлаб юборади, чунки, ўзининг зафарли юришлари мобайнида фақатгина Спитамен томонидан Мароқанда остоналарида бир неча бор енгилган эди.
Спитамен вафотидан кейин Искандар яна бир бор сўнгги бор зафар қучади. Бу гал у қўшин асоси улкан филлардан иборат Хиндистон рожаси лашкарларини мағлуб қилади.
Ғалабаларни нишонлашдаги навбатдаги зиёфатда яқинлари томонидан Искандар захарланади. Ўлими олдидан, ўзи каби ёш кетган, фожиавий хиёнаткор ўлим топган Спитаменни эслайди. Унинг авлодларига муносиб эҳтиром кўрсатишни васият қилади. Унинг сўнгги тилаклари келажакда бажо келтирилади.
Спитаменнинг қизи Искандар ворисларидан бири Селевкидлар салтанати маликаси бўлиб тарихда қолган.
Яна бир факт, “Фоний дунёдан фақат яхшилик ва эзгу ишлар қолади, дунёни эгаллаган шоҳ бўлсамда, икки қўлим бўш кетди.” – деган ибора ҳам Искандарга тегишли…
Турли асрларда яшаган уч ўғлоннинг Турон тарихининг уч минг йилликларида зарҳал сатрларида қолган қаҳрамонликларининг ўз ўрни, жоиз бўлса, миссияси бўлган. Спитамен енгилмас деб тан олинган Искандарни енгиб жафокаш халқда умид учқунларини ёққан.
Жалолиддин эса мазлумлар ҳимоясига отланиб, Чингисхон томонидан юраги суғуриб олинган норасида ўғли қасосида умр бўйи ёнди.
Мурод Хонтўраев эса дунёнинг энг буюк давлатларидан бири Россия президентининг енгилмас деб тан олинган жангчиси Евгений Ерохинни сониялар лаҳзасида ер тишлатиб, томошабин президентларни ҳайратда қолдирди. Кейин, ўзидан олдин ўтган икки-уч минг йилликлардаги икки саркарда – Спитамен ва Жалолиддин каби ўз сафдошлари кўмагидан маҳрум ҳолда, “тақдир чарх-ғилдирагининг фожиавий исканжаси” остида қолди…
Давоми бор…
Davomini kutib qolamiz