“Spanta” номи ҳақида
Тадбиркорлигимизнинг бошланиш даври – 1999-йилда қурилиш цехини бир яқин дўстим билан очдик. Лекин, маҳсулотларга ном бериш масаласида келиша олмадик. Мен, марҳум отам Зарипжон Мадғоибовдан олган улкан китоблар оламига эга бўлиб, энг севимли китобларимдан бири Явдат Ильясовнинг “Суғдиёна” романи эди. Китобнинг илк, 1961-йил нашри ва муқовасида қахрамон – Спитаменнинг отда ўтиргани муфассал тасвирланган эди. Спитамен менинг идеалим эди. Роман баёнидаги воқеаларда Спитаменни дустлари “Спанта” деб аташлари менга ҳуш ёқарди. Келажакда албатта шу номни оламга ёйишни, “Спанта-Спитамен” деб китоб, маҳсулотлар, филмлар, ижод маҳсулотлари яратилишини, унинг нотинч руҳи шодланишини жуда-жуда истар эдим. “Олам ўзгаришини истасанг – олдин ўзингдан бошла.” – деган эканлар, Махатма Ганди ва Лев Толстой. Маҳсулотларимга «Spanta» брендини қўйдим.
Белорусcия республикасидан шу ном остида челаклар буюртма қилдим.

Сен олдин номинг учун ишла, кейин, номинг сен учун ишлайди, деган эканлар қадимгилар.
Ишда, рецептлардаги доимийлик, ҳалоллик ўз натижасини берар экан. Мижозлар Абдурахмон деганда “SPANTA” маҳсулотларини, ёки Spanta деганда менинг “SPANTA” фирмамни тушуна бошлашди.
Юрагимда яна бир фахрланиш борки, маҳсулотларимизни биринчилардан бўлиб Қозоғистон ва Россия Федерациясига юбордик. Амалга ошган, тузилган шартномалар чоғида, ҳамкорларимга Явдат Ильясовнинг “Суғдиёна” романидан бир неча нусҳа берар эдим. Бирор ҳафта ёки ойлардан кейин мижозларимнинг ҳайрат тўла телефондаги овозлари хонамни тўлдирар эди. “Наҳотки, сизларда шундай буюк жангчилар, йўлбошчилар бўлган? Бизнинг мамлакатимиздаги тарих китобларида Искандарни (Александр Македонскийни) ҳеч бир жангда енгилмаган деб келишган. Искандар ўз ҳаётида биринчи ва сўнгги мағлубиятни Самарқанд остоналарида Спитамен билан бўлган жангларда олган экан,” – деб тўлқинланиб хитоб қилишади. Қалбимда, бир неча минг йилликлар адоғидаги Суғд аждодимга нисбатан фаҳрланиш туйғуси жўш уради.
Рўҳиятимга қилаётган ишларимиздан қониқиш туйғуси нур сочади.
Ахир, Спитамен руҳини шод қилиш илинжида ижод қилаётган зиёлилар, давлат арбоблари, шу ном остида маҳсулот чиқараётганлар, банклар, давлат муассасалари бор.
Қўшни Тожикистонда унинг номидаги бир қанча шахарлар, районлар ва банклар мавжуд. Хўжанд шахрида уни номига махобатли ҳайкал қўйилган, кўчалар номланган.
Ўзимизнинг она ватанимизда, Самарқанд шахрида бир қанча кўчалар, давлат корхоналари унинг номи билан аталган. Спитамен ҳақида ҳозирча спектакль ва болалар фильмлари мавжуд.

Агар сиз ҳам ушбу ҳайрли ишлардан четда қолмай десангиз – хамкоримизга айланинг ва ўз фикрингизни билдиринг!
Замондош Спанта исмли шахслар
Доктор Рангин Дадфар Спанта
رنگین دادفر سپنتا(15, 1954 декабрда туғилган) Афғонистон сиёсатшуноси, Президент Хамид Карзайнинг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси бўлган. Бунгача у ташқи ишлар вазири сифатида 2006-йил апрелидан 2010-йил январигача хизмат қилган.

У илгари Президент Хамид Карзайнинг халқаро ишлар бўйича катта маслаҳатчиси эди. 18-январ куни Залмаи Рассоул 2010-йил Афғонистон ташқи ишлар вазири бўлди.

Давоми бор...